Жаҳон | 00:49 / 27.05.2019
7498
1 дақиқада ўқилади

Мисрдаги йўл-транспорт ҳодисасида 9 полициячи ҳалок бўлди 

Фото : Vigili del Fuoco

Мисрнинг Исмоилия шаҳри яқинида юз берган йўл-транспорт ҳодисасида 9 полициячи ҳалок бўлди. Бу ҳақда Youm7 нашри хабар берди.   

Нашр маълумотларига кўра, полицияларни олиб кетаётган пикап юк машинаси билан тўқнашиб кетган. ЙТҲдан кейин автомобил ёниб кетган. Ундаги 2 зобит ва 7 аскар ҳалок бўлган.

Полициячилар Искандариядан Шимолий Синайдаги хизмат жойларига кетаётган бўлганлар.

Тахмин қилинишича, ЙТҲ ҳайдовчилар томонидан йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмаслик оқибатида юз берган.

 

Мавзуга оид