Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Япония АҚШдан юздан ортиқ F-35 самолётини сотиб олишини тасдиқлади
Япония АҚШдан 105 дона бешинчи авлод F-35 жанговар самолётларини сотиб олади. Бу ҳақда Япония бош вазири АҚШ президенти Дональд Трамп билан Токиода бўлиб ўтган учрашув якунларига бағишланган матбуот анжуманида маълум қилди.
"Япония 2018 йилда Америка қуролларини сотиб олган энг йирик харидорлардан бири бўлди. Ҳозир эса 105 дона янги F-35 сотиб олишини билдирди", - деди Трамп.
F-35 - "стелс" технологияси қўлланилган ҳолда ишлаб чиқарилган ва ядровий қуролни таший олишга қодир самолёт ҳисобланади. Мазкур самолёт лойиҳасини яратишда АҚШ билан бирга саккиз давлат: Австралия, Буюк Британия, Дания, Италия, Канада, Нидерландия, Норвегия ва Туркия иштирок этган.
Япония мудофаа кучлари ҳозирда 13 дона ана шундай самолётга эга. Аввалроқ Япония АҚШдан юздан ортиқ F-35 самолёти сотиб олиши ҳақида хабарлар чиққанди.
Мавзуга оид
16:44 / 22.06.2026
Япония виза нархини беш баробарга оширади
18:57 / 15.06.2026
Япония Ўзбекистонда энергия самарадорлигини ошириш учун 230 млн доллар кредит ажратади
08:43 / 11.06.2026
Жаҳон нефть савдоси маркази Осиёга кўчмоқда
20:36 / 06.06.2026