«Ласетти» юкхонасидаги 100 миллион сўмлик сифати кафолатланмаган маҳсулотлар фош этилди
Сифати кафолатланмаган, инсон саломатлигига хавф туғдирувчи биологик фаол моддаларни юртимизга ноқонуний олиб кириш ва унинг савдосига қарши божхона органлари томонидан кескин кураш олиб борилмоқда.
Хусусан, Давлат божхона қўмитаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бошқармаси ходимлари томонидан Тошкент вилояти, Юқори Чирчиқ тумани ҳудудида тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида йўл четида тўхтаб турган, фуқаро М.А бошқарувидаги “Ласетти” русумли автотранспорт воситаси белгиланган тартибда кўздан кечирилди.
Натижада, унинг юкхонасида хорижда ишлаб чиқарилган ва ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган, умумий қиймати 100 миллион сўмдан ортиқ 466 дона биологик фаол қўшимчалар борлиги аниқланди ва ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.
Ҳозирда ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
14:02 / 26.07.2024
Тошкент вилоятида BМW йўл четида тўхтаб турган Tracker’га бориб урилди
18:26 / 17.07.2024
Янги Тошкент ҳудудига ўтаётган маҳаллалар маълум қилинди
07:29 / 13.06.2024
Тошкент вилоятида чўмилишга бориб, дарё ўртасидаги оролчада қолиб кетган бола қутқарилди
08:00 / 05.03.2024