Фан-техника | 21:08 / 28.05.2019
34297
2 дақиқада ўқилади

Xiaomi "флагманлар қотили" деб номланаётган янги смартфонини намойиш этди

Фото : Xiaomi

Хитойнинг Xiaomi компанияси журналистлар нисбатан арзон нархи учун "флагманлар қотили" деб атаётган Redmi K20 Pro смартфонини намойиш этди, деб хабар берди Phone Arena портали.

Смартфон Qualcomm компаниясининг кучли Snapdragon 855 процессори билан жиҳозланган. Galaxy S10, OnePlus 7 Pro ва LG G8 ThinQ смартфонларига ана шу процессор ўрнатилган.

Фото : Xiaomi
Фото : Xiaomi
Фото : Xiaomi

Смартфоннинг базавий версияси 6 Гб тезкор ва 64 Гб доимий хотирага эга. Шунингдек, 128 Гб флэш-хотирали ва 8 Гб тезкор ҳамда 256 Гб доимий хотирага эга версиялари ҳам бор. Аккумулятор ҳажми 4000 мАс. Смартфон 80 дақиқа ичида тўлиқ қувватланади.

K20 Pro диагонали 6,4 дюймли AMOLED-дисплей билан жиҳозланган. Қурилманинг селфи камераси 20 мегапиксел бўлса, асосий камераси 48 мегапикселга тенг. Шу билан бирга, асосий камера блоки иккита қўшимча объективга эга.

Фото : Xiaomi
Фото : Xiaomi
Фото : Xiaomi

Порталнинг ёзишича, янги смартфон Хитойда 1 июндан сотувга чиқади. Унинг нархи 361 доллардан бошланади, энг қиммат версияси эса 434 долларга тушади. 

Мавзуга оид