Coca-Cola Ўзбекистонда ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилди. Намангандаги ишлаб чиқарувчи ёрлиқ дизайнини ўзгартиришга мажбур бўлди
АҚШнинг The Coca-Cola Company компанияси Ўзбекистон ҳудудида Coca-Cola ичимлиги учун бир қанча товар белгиларини қонунчиликда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказган.
Монополияга қарши курашиш қўмитаси ахборот хизмати хабарига кўра, компания Наманган вилоятида жойлашган NORIN BOTTLERS МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилаётган Frutto Cola ичимлигининг этикеткасидаги баъзи белгилар Coca-Cola ичимлигининг белгилари билан ўхшаш эканлигини маълум қилиб, Қўмитадан ушбу ҳолатни ноҳалол рақобат ҳолати сифатида кўриб чиқишни сўраган.
“Ишни кўриш жараёнида, NORIN BOTTLERS МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилаётган Frutto Cola ичимлиги этикеткасидаги баъзи элементларнинг ҳақиқатан ҳам Coca-Cola товар белгисидаги элементлар билан адаштириб юбориш даражасида ўхшаш эканлиги аниқланди”, - дейилади хабарда.
Ўзбекистон Республикасининг “Рақобат тўғрисида”ги Қонунининг 13-моддасида товарни рақобатчининг товар белгисига адаштириб юбориш даражасида ўхшаш бўлган белгилардан қонунга хилоф равишда фойдаланган ҳолда этикеткаларга, ўровларга жойлаштириб сотиш тақиқланиши белгилаб қўйилган.
“NORIN BOTTLERS МЧЖга нисбатан қўзғатилган ишни кўриб чиқиш натижасида кўрсатилган ҳолатлар ўз тасдиғини топди ва жамиятга Coca-Cola товар белгисидаги элементлар билан адаштириб юбориш даражасида ўхшаш бўлган белгилардан фойдаланиш ҳолатини бартараф этиш бўйича кўрсатма берилди. Бугунги кунда NORIN BOTTLERS МЧЖ томонидан монополияга қарши органнинг кўрсатмаси бажарилди, шунингдек Frutto Cola ичимлиги учун янги этикетка дизайни ишлаб чиқилди”, - дея якунланган қўмита баёноти.
Мавзуга оид
20:05 / 12.09.2024
Ҳудудларда тадбиркорлар қуёш панелларини ўрнатишга мажбурланмоқда. Вазирлик томошабинми?
13:05 / 05.09.2024
Хитой Наманганда мисни қайта ишлаш заводини қуриши мумкин
10:27 / 20.08.2024
Наманганда уйидаги яширин цехда қалбаки дори ишлаб чиқарган фелдшер ва унинг шериклари қамалди
23:10 / 14.08.2024