Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кремль Туркияга С-400 ракета мажмуалари муддатидан олдин етказиб берилишини маълум қилди
Фото: Сергей Мальгавко / ТАСС
С-400 «Триумф» зенит-ракета мажмуалари Туркиянинг илтимосига кўра, режалаштирилган муддатдан аввалроқ етказиб берилади, деб маълум қилди Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков.
Апрель ойида Туркия президенти Ражаб Таййип Эрдўған Россия С-400ни етказиб беришни тезлатиши ва июль ойидан аввалроқ бериши мумкинлигини айтганди.
Ўзаро шартномага кўра, Россия Туркияга тўртта С-400 дивизионини етказиб беради. Шартнома қиймати 2,5 млрд долларга тенг.
АҚШ ушбу шартномага қарши чиқмоқда ва Анқарага санкциялар киритиш билан таҳдид қилмоқда. Вашингтон С-400 ўрнига Patriot тизимини сотиб олишни таклиф этмоқда.
Мавзуга оид
23:38 / 22.04.2026
Германия ҳарбий стратегияни қабул қилди ва Россияни асосий таҳдид деб атади
23:06 / 22.04.2026
Павел Дуровнинг Россиядаги квартирасига терговга чақирув қоғози келди
22:15 / 22.04.2026
Сиёсатчи Дунцова Россияда эркин интернет учун «уйда норозилик» уюштиришни таклиф қилди
09:41 / 22.04.2026