Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мексика президенти бўлган самолёт иккинчи уринишда қўна олди
Фото: REUTERS/Henry Romero
Мексиканинг Volaris авиакомпаниясининг бортида оддий йўловчилардан ташқари, Мексика президенти Андрес Мануэль Лопес Обрадор ва унинг рафиқаси бўлган самолёт иккинчи уринишдан кейин қўна олди. Бу ҳақда Universal нашри хабар берди.
Пойтахт Мехикодан Тепик шаҳрига рейс бажарган самолёт экипажи ҳавога кўтарилгандан 50 дақиқа ўтиб муаммо ҳақида хабар берган. Йўловчи самолёти қўниш вақтида учиш-қўниш йўлагига тегиб ўтиб, сўнгра яна ҳавога кўтарилган. Учувчи ушбу ҳаракат “хавфсизлик нуқтаи назаридан бажарилгани ва хавотирланишга ўрин йўқлигини” маълум қилган.
5 дақиқадан кейин самолёт ҳеч қандай кўнгилсизликларсиз қўна олган. Мексика президенти самолёт қўнгандан кейин журналистларга бундай ҳодисалар бўлиб туриши ва уларда ҳеч қандай жиддий нарса йўқлигини айтган.
Обрадор сайловолди кампанияси вақтида президентга белгиланган одатий хавфсизлик чораларидан воз кечишга ваъда берган ва ваъдаси устидан чиққан. Жумладан, у сафарларга оддий йўловчи авиарейсларида жўнайди.
Мавзуга оид
14:14 / 18.11.2025
Трамп Мексикадаги наркокартелларга АҚШ зарбаларини истисно этмади
16:03 / 16.11.2025
Мексикада шаҳар мэри ўлдирилиши ортидан йирик намойиш бошланди
16:46 / 06.11.2025
Мексикада маст киши кўчада президентни ўпмоқчи бўлди
22:11 / 03.11.2025