Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижонда МИБ ходимининг бошига уриб, тан жароҳати етказган фуқарога нисбатан жиноят иши очилди
Фото: KUN.UZ
2019 йил 10 май куни соат 18:30ларда Мажбурий ижро бюроси Шаҳрихон туман бўлими давлат инспекторлари Д.Э. ва И.У. хизмат вазифаларини бажариб, тумандаги «Сарой» маҳалласида яшовчи С.Б.нинг хонадони газ ҳисоблагичи ускунаси кўрсаткичларини хатлов далолатномасига тушираётган бўлган.
Бош прокуратура матбуот хизмати хабарига кўра, шу вақтда С.Б. (1975 й.т.) маст ҳолатда, давлат инспекторларининг қонуний фаолиятига фаол қаршилик кўрсатиб, уларни чиқиб кетишларини қатъий талаб қилиб, давлат инспектори И.У.ни (1988 й.т.) бошига уриб, тан жароҳати етказган.
Ушбу ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан С.Б.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 219-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Мавзуга оид
17:54 / 20.01.2026
МИБ қарздорларнинг телефони блокланиши мумкинлигини рад этди
09:45 / 12.12.2025
Ижтимоий тармоқларда МИБ номидан келаётган хабарлар фейк экани айтилди
13:08 / 09.12.2025
Отасини таъминлашдан бўйин товлаган ўғил 15 суткага қамалди
10:06 / 27.11.2025