Жаҳон | 18:21 / 30.05.2019
5386
1 дақиқада ўқилади

Эрдўған Туркия ЕИга кириш йўлида давом этишини маълум қилди

Фото: AP Photo / Presidential Press Service/Kayhan Ozer

Туркия президенти Таййип Эрдўған мамлакат тўсиқларга қарамасдан ЕИга кириш йўлида давом этишини билдирди.

Аввалроқ Еврокомиссия ЕИни кенгайтириш сиёсати тўғрисидаги ҳисоботини эълон қилганди.

"Туркия қонун устуворлиги соҳасида жиддий чекиниш қилиб Евроиттифоқдан узоқлашишда давом этди. Туркиянинг аъзо бўлиши борасидаги музокаралар амалда боши берк кўчага кириб қолди", - дейилади ҳисоботда.

Туркия ташқи ишлар вазири ўринбосари Фарук Каймакжининг сўзларига кўра, Анқара Еврокомиссиянинг бу танқидини асоссиз ва қабул қилиб бўлмас деб ҳисоблайди.

Унинг айтишича, Туркия суд тизимининг кўпгина моддалари кўриб чиқилади.

Туркия ЕИга кириш учун 1987 йилда ариза берган. Унинг ЕИ таркибига қабул қилиниши бўйича музокаралар жараёни 2005 йилда бошланган.

Мавзуга оид