Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бош прокуратура: Андижон вилоятида навбатдаги «валютафуруш» ушланди
2019 йил 18 май куни Департаментнинг Андижон вилоят бошқармаси ва ДХХ вилоят бошқармаси билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.
Бош прокуратура матбуот хизмати хабарига кўра, унда М.Х. (1983 й.т.) харидор М.О.га 30.000 АҚШ долларини 255,6 млн. сўмга сотишга келишиб, М.О.дан келишилган суммани олиб, эвазига 20.000 АҚШ долларини қонунга хилоф равишда ўтказиб, 10.000 АҚШ долларини кейинроқ беришини айтиб, ҳодиса жойидан яширинмоқчи бўлган вақтида ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан М.Х.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 177-моддаси 4-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Мавзуга оид
14:04 / 11.06.2026
Тошкент–Андижон ва Тошкент–Термиз йўналишларида юқори тезликдаги поездлар қатнови режа қилинмоқда
13:28 / 11.06.2026
Андижондаги поликлиникада фожиа: 4 киши вафот этди
22:12 / 06.06.2026
Андижонда вояга етмаган қиз билан жинсий алоқа қилган ИИБ ходими қамоққа олинди
12:31 / 02.06.2026