Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дмитрий Медведев Ўзбекистонга ташрифини якунлади. У Хивани дунёга тарғиб қилишини айтди
Россия бош вазири Дмитрий Медведев Ўзбекистонга уюштирган расмий ташрифини якунлади. Аввалига Тошкентга келган Россия ҳукумат раҳбари кейинчалик Хоразм вилоятига сафар қилди. Медведев Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов ҳамроҳлигида Урганч ва Хивага борди.
Хоразмни ҳамкасби Абдулла Арипов билан бирга айланган Медведев тарихий бинолардан завқланганини яширмади. У Хивани Россия ва бутун дунёда тарғиб қилишини ҳам айтди: «Ичан қалъа каби яхлит ҳолда сақланган тарихий шаҳарлар дунёда жуда кам. Бу ерга келган ҳар бир инсон ҳайрат ва завққа тўлиши табиий. Бугундан бошлаб Хива ҳақидаги таассуротларимни Россия ва хорижий давлатларда кенг тарғиб этаман»,- деб Медведевнинг сўзларини келтирмоқда ЎзА.
Шу тариқа Ўзбекистонга ташрифини якунлаган Дмитрий Медведев Хоразмдан Туркманистон пойтахти Ашхободга учиб кетди. 31 май, жума куни у ерда МДҲ давлатлари ҳукумат раҳбарлари Кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтади.
Мавзуга оид
07:54 / 06.05.2026
«Жалолиддин Мангуберди» тезюрар поезди Тошкент – Хива йўналишида илк қатновни амалга оширди
18:50 / 30.04.2026
Тошкент – Хива йўналишида «Жалолиддин Мангуберди» тезюрар поезди қатнови 3 майдан бошланади
21:25 / 18.03.2026
2 майдан Тошкент—Хива йўналишида тезюрар поезд қатнови бошланади
14:24 / 14.03.2026