Спорт | 08:40 / 31.05.2019
14491
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон миллий жамоаси Туркияга йўл олмоқда (фотогалерея)

Бугун, 31 май куни Ўзбекистон миллий жамоаси Туркияга қарши ўртоқлик ўйинида қатнашиш учун Истанбулга жўнаб кетади. Эктор Купер бош жамоага жалб қилган 26 нафар футболчи ва миллий жамоа делегацияси Туркияга учиб кетиш учун Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида жам бўлди.

Миллий жамоа Тошкент-Истанбул-Анталия-Алания йўналиши бўйлаб сафарга чиқади. Тошкентдан Истанбулга учган жамоа Туркия пойтахтидан Анталияга ҳам самолётда йўл олади. Кейинчалик Анталиядан Аланияга автобусда борилади. Купер миллий жамоага жалб қилган барча 26 футболчи Туркияга йўл олиш учун Тошкент халқаро аэропортига келди.

Ўзбекистон миллий жамоаси 2 июнь куни Аланияда Шенол Гунеш мураббийлигидаги Туркия миллий жамоасига қарши халқаро ўртоқлик ўйинида қатнашади ҳамда 3 июнь куни Тошкентга қайтади. Ўзбекистон миллий жамоасининг Туркия сафарига ҳамроҳлик қилаётган Tribuna.uz мухбирлари янгиликлар билан сизни бохабар қилиб боради.

Мавзуга оид