16:05 / 31.05.2019
5926

Туркманистон президенти МДҲ давлатларини инновацияларни ривожлантириш учун бирлашишга чақирди

Фото: РИА Новости / Алексей Дружинин

МДҲ давлатлари инновацион ривожланиш ва юқори технологиялар соҳасида саъй-ҳаракатларини бирлаштириши лозим. Бу ҳақда МДҲ ҳукумат раҳбарлари кенгаши йиғилишида Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов айтиб ўтди, деб хабар берди "Туркманистон бугун" агентлиги.

"Бу йўналишда кучларимизни бирлаштиришимиз, ҳамдўстлик мамлакатлари иқтисодиётига ёрқин инновацион тус, рақамли ўзгариш беришимиз лозим", - деди Туркманистон раҳбари.

У МДҲдаги барча давлатлар инновацион ўсиш салоҳиятига, илмий мактаблар ва илғор технологик ишланмаларга эга эканлигига ишонч билдирди.

Туркманистон президенти терроризм, экстремизм, наркотрафик ва кибержиноятчиликка қарши курашиш устувор вазифа эканлигини билдирди ҳамда МДҲ давлатлари энергетика, экология, озиқ-овқат хавфсизлиги ва миграцион сиёсат борасида ҳамкорлик қилишлари муҳим эканлигини таъкидлади.

Top