Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ургутда Жанубий Корея билан ҳамкорликда фармацевтика йўналишидаги қўшма корхона барпо этилади
Самарқанд вилоятига тўғридан-тўғри инвестициялар жалб қилиш борасидаги ишларни янада жадаллаштириш мақсадида ишбилармонлар ва мутасадди раҳбарларидан иборат делегация Жанубий Корея Республикасида бўлиб турибди.
Самарқанд вилоят ҳокимлиги матбуот хизматининг Kun.uz’га маълум қилишича, ташрифнинг биринчи кунида Кореянинг машҳур «Maeil business newspaper» медиа марказининг таклифига кўра, ОАВ учун интервью берилди.

Сўнгра 200га яқин кореялик ва самарқандлик тадбиркорлар иштирокида бизнес-форум ташкил этилиб, вилоятнинг иқтисодий ва инвестицион салоҳияти кўргазмали воситалар асосида тақдимот қилинди. Самарқанд вилоятининг инвестицион жозибадорлиги борасида кореялик тадбиркор ва ишбилармонларнинг фикр-мулоҳазалари эшитилди. Бизнес-форум давомида музокаралар олиб борилди, меморандум ва шартномалар имзолашга эришилди.

Иккинчи куни делегация аъзолари Чонбук ва Инчон эркин иқтисодий зоналари ҳамда ушбу иқтисодий зоналардаги ишлаб чиқариш жараёни билан танишишди. Гоянг шаҳрида делегация Инчон провинцияси ҳокими томонидан расмий қабул қилинди.
Ургут эркин иқтисодий зонаси ҳудудида «Кимчонг» компанияси билан ҳамкорликда фармацевтика йўналишида қўшма корхона ташкил этиш бўйича ҳамкорлик битими ҳамда Чонбук ва Инчон эркин иқтисодий зоналари ўртасида ҳамкорлик шартномалари имзоланди.



Мавзуга оид
13:32 / 14.05.2026
Кореяга ишга юборишдаги йирик схема: Kun.uz бу ҳақда уч йил олдин бонг урган эди
19:26 / 06.05.2026
Жанубий Кореянинг собиқ биринчи хонимига нисбатан ҳукмни оғирлаштирган судья ўлик ҳолда топилди
23:36 / 29.04.2026
АҚШда «опиум эпидемияси»га сабаб бўлган фармацевтика компанияси ёпилади
16:10 / 27.04.2026