09:34 / 01.06.2019
5758

Олий Мажлис палаталари йиғилишларини жонли эфирда намойиш қилиш таклиф этилмоқда

Фото: parliament.gov.uz

“Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлар порталида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис палаталарининг йиғилишларини жонли эфирда тўлиқ намойиш қилиш ҳақида петиция эълон қилинди.

Билдирилишича, фуқароларнинг ҳуқуқий онгини янада юксалтириш, уларда дахлдорлик ҳиссини ошириш мақсадида Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси орқали Олий Мажлис палаталарининг йиғилишлари тўлиқ равишда жонли тарзда эфирга узатилиши керак.

“Бу халқимиз, айниқса, ёшларнинг парламент ҳаёти билан яқиндан танишишига ва ҳуқуқий саводхонлигининг ошишига хизмат қилади”, - деб ёзади мурожаат муаллифи.

Петицияда “Ўзбекистон 24” телеканали орқали Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг йиғилишларини жонли тарзда тўлиқ намойиш қилиш таклифи берилган.

Top