Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шаҳрисабзда 19 ёшли беш нафар шахс ушланди. Улар уй ертўласидан 90 млн сўм пулни ўғирлаган
Иллюстратив фото
Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз шаҳрида 2019 йил 27 майга ўтар кечаси номаълум шахслар Қушхона маҳалласида яшовчи З.Э.нинг уйи ертўласидан 90 млн. сўм пули ва 500 АҚШ долларини ўғирлаб кетган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарида айтилишича, кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни 19 ёшли шахслар - Бўстон маҳалласида яшовчи Ш.А., Қушхона маҳалласида яшовчи Ж.Х., Хабарлик маҳалласида яшовчи М.Ў., Хўжахуросон маҳалласида яшовчи Д.Р. ва Хўжахуросон кўчасида яшовчи А.А.лар содир этганликлари аниқланиб, ушланганлар.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
12:05 / 07.01.2026
Humans иловаси орқали 2 мингдан ортиқ шахснинг пуллари ўғирланган – манба
14:39 / 06.01.2026
Германия тарихидаги энг йирик банк ўғрилиги: биринчи муҳим далил топилди
11:55 / 03.01.2026
Bild: Гелзенкирхендаги банкдан 100 млн евродан ортиқ пул ўмарилган
13:44 / 02.01.2026