Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Япония Россия билан тинчлик шартномаси бўйича келишув имзолаш фикридан қайтди
Фото: minsvyaz.ru
Япония ҳукумати июнь охирида Осакада бўлиб ўтадиган “йигирматалик” саммитида Россия билан тинчлик шартномаси бўйича ҳадли келишув имзолаш фикридан воз кечди. Бу ҳақда The Asahi Shimbun газетаси хабар берди.
Газетанинг ёзишича, бунга томонларнинг қатор тарихий ҳолатлар ва хавфсизлик масалалари бўйича келиша олмагани сабаб бўлган.
Аввалроқ G20 саммитида Япония бош вазири Синдзо Абэ ва Россия президенти Владимир Путин тинчлик шартномаси бўйича ҳадли келишув имзолаши кутилганди.
Москва ва Токио ўнлаб йиллардан буён Иккинчи жаҳон уруши якунлари бўйича тинчлик шартномасини ишлаб чиқиш мақсадида музокаралар ўтказмоқда. Келишувга эришишга Курил оролларининг жанубий қисми кимга тегишлилиги борасидаги келишмовчиликлар сабаб бўлмоқда. Уруш тугаганидан сўнг бутун архипелаг собиқ иттифоқ таркибига қўшиб олинган, Япония Итуруп, Кунашир, Шикотан ва бошқа майда оролларни ўзига тегишли эканлигини айтиб келмоқда.
Мавзуга оид
15:30 / 02.01.2026
Украина дронлари Россиядаги нефт базаси ва НҚЗга ҳужум қилди
15:11 / 02.01.2026
AFP: Россиянинг Украина ҳудудларига ҳаво ҳужумлари сони камайган
13:37 / 02.01.2026
Сўров: Россияда қолган немис компаниялари бозордан кетишни режалаштирмаяпти
10:56 / 02.01.2026