Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Иссиқхонада парваришланаётган каннабислар фош этилди
Божхоначилар томонидан гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши самарали кураш олиб борилмоқда.
Жумладан, Бухоро вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ҳамда ДХХ Бухоро вилояти бошқармаси ходимларининг ўзаро ҳамкорлигида яна бир оғуфурушнинг фаолиятига якун ясалди.
Ўтказилган тезкор тадбир давомида Вобкент туманида яшовчи фуқаро Т.И.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилди. Натижада, унинг хонадонидаги иссиқхонада 11 туп каннабис парваришланаётганлиги ҳамда жами 3,30 грамм “Марихуана” гиёҳвандлик воситаларга ўхшаш моддаларни сақлаб келинаётганлиги аниқланди.
Бухоро вилоят Эксперт криминалистика марказининг тегишли хулосасида ҳам ашёвий далил сифатида олинган моддаларнинг гиёҳвандлик моддаси эканлиги ўз тасдиғини топди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.
Мавзуга оид
21:34 / 13.06.2026
Андижонда олтинларни турли найранглар орқали олиб киришга уринган шахслар тўхтатиб қолинди
17:31 / 12.06.2026
Гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ жиноятлар учун жавобгарлик кучайтирилди
10:57 / 12.06.2026
Тошкентда 34 килограммдан зиёд наркотик моддалар мусодара қилинди
09:50 / 12.06.2026