Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Навоий вилоятида автомобиль ғилдираги ёрилиб кетиши икки кишининг ўлимига сабаб бўлди
2019 йил 1 июнь куни соат 04:50ларда Бухоро вилояти Шофиркон тумани Денов маҳалласида яшовчи 28 ёшли Д.Т. ўз бошқарувидаги “Нексия” русумли автомашинани Навоий вилоятининг Қизилтепа тумани ҳудудидан ўтувчи автомагистрал йўлида ҳайдаб кетаётган вақтида автомашинанинг орқа томон ғилдираги ёрилиб кетган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, натижада Д.Т. бошқарувни эплай олмай автомашинани йўл четида тўхтаб турган фуқаро Ж.Э. бошқарувидаги юк автомашинасининг орқа қисмига бориб уриб, йўл-транспорт ҳодисасини содир этган.
Оқибатда “Нексия” автомашинаси йўловчиси, Бухоро вилояти Шофиркон туманида яшаган У.Ф. жароҳат олиб, воқеа жойида вафот этган. Ҳайдовчи Д.Т. ва яна бир йўловчи Б.М.лар тан жароҳати билан касалхонага ётқизилган, кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай Б.М. касалхонада вафот этган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
10:56 / 11.07.2026
Ўзбекистонлик ҳайдовчи Америкада оқибати ўлим билан тугаган ЙТҲ содир этди
12:35 / 08.07.2026
Lacetti иккига бўлиниб кетган авария оқибатида икки киши ҳалок бўлган
10:58 / 08.07.2026
Тошкентда Lacetti чироқ устунига бориб урилди
10:44 / 07.07.2026