Ўзбекистон | 16:00 / 04.06.2019
3526
2 дақиқада ўқилади

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Дубай амирлиги ҳукумати билан 1 млн долларлик келишувга эришди

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати

Ўзбекистон ва Бирлашган Араб Амирликлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик ва дўстона алоқалар тобора мустаҳкамланиб бормоқда. Айниқса, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 24 март куни Бирлашган Араб Амирликларига расмий ташрифи кўп қиррали икки томонлама ҳамкорликни янада кенгайтириш, савдо-иқтисодий, инвестициявий, инновацион, банк-молия, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги алоқаларни мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этди.

Тиббиёт соҳасида ҳам ўзаро алоқалар изчиллик билан ривожланмоқда. Жумладан, Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов ва Дубай Амирлиги ҳукуматининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Султон Халифа Султон Белобайда Алсуаиди томонидан мамлакатимизнинг тиббёт муассасаларини техник қўллаб-қувватлаш доирасида 1 миллион АҚШ долларига тенг техник ёрдам кўрсатиш бўйича ўзаро келишув Меморандуми имзоланди. 

«Ушбу келишув юртимизда тиббий хизмат сифатини янада ошириш ва аҳолини замонавий юқори технологик тиббий ёрдамга бўлган эҳтиёжини қондириш йўлида муҳим аҳамият касб этади», дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабарида.

Мавзуга оид