Хитой элчиси ўзбекистонлик талабаларга 2 та грант ажратилишини маълум қилди
Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистондаги мухтор элчиси Цзян Янь Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтига ташриф буюриб, талабалар ва институт жамоаси билан мулоқот қилди.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабарига кўра, Цзян Янь ташриф дастури доирасида институтнинг ўқув лаборатория ва илмий базаси ҳамда хитойлик ҳамкорлар билан олиб борилаётган ишлар кўлами билан танишди, институтда таҳсил олаётган 22 нафар хитойлик талабалар билан суҳбатлашди.
Институт томонидан хитойликлар билан биргаликда амалга оширилаётган “Smart университет” лойиҳаси элчида катта қизиқиш уйғотиб, бу каби инновацион лойиҳаларни амалга оширишда ёрдам беришга тайёрлигини маълум қилди.
Талабалар билан учрашувда Цзян Янь институтнинг иқтидорли ёшларини Хитойнинг нуфузли олий таълим муассасаларида ўқитиш бўйича 2 та давлат гранти ажратилишини маълум қилди, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
18:21
Миллий малака тизимини ривожлантириш институти ташкил этилади
18:35 / 03.10.2024
Ўзбекистон глобал билимлар индексида 78-ўринни эгаллади
23:16 / 30.09.2024
Россияда мигрантлар фарзандлари мактабга имтиҳон билан қабул қилиниши мумкин
21:10 / 30.09.2024