Иқтисодиёт | 14:42 / 06.06.2019
9298
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ташқи савдони тариф ва нотариф тартибга солиш сиёсатини ўзгартирмоқчи

Жорий йилнинг 4 июнь куни Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов бошчилигида ташқи савдони тариф ва нотариф тартибга солиш бўйича Республика Кенгашининг биринчи мажлиси бўлиб ўтди.

Фото: Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги PR маркази

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги PR маркази хабарига кўра, йиғилишда вазирликлар, идоралар, назорат органлари ва тармоқлар бўйича раҳбарлар иштирок этди.

Учрашувнинг асосий мавзуси тариф ва нотариф савдо фаолиятини тартибга солиш сиёсатини ўзгартириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш бўлди.

Фото: Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги PR маркази

Муҳокама чоғида томонлар амалдаги қонунчилик, мавжуд ишлаб чиқариш ва ташқи савдони ҳисобга олган ҳолда, айрим тоифадаги товарларга импорт божлари миқдорини оптималлаштириш имкониятига эга бўлдилар ҳамда кун тартиби масалаларини муҳокама қилдилар.

Йиғилиш якунида Кенгаш тегишли қарорлар қабул қилди, дейилади хабарда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид