Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пискент туманини инвестицион-экспорт ривожлантириш стратегияси ишлаб чиқилади
Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 4 июндаги топшириғи ижросини таъминлаш мақсадида Инвестиция ва ташқи савдо вазирлигининг раҳбарият ва масъул ходимлари саноат, қишлоқ хўжалиги, хизмат кўрсатиш, инфратузилма ва ижтимоий соҳани ривожлантиришни назарда тутувчи туманнинг комплекс ривожлантириш Дастурини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда туман раҳбариятига амалий ёрдам бериш мақсадида Тошкент вилоятининг Пискент туманига чиқишди.
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги PR маркази хабарига кўра, туман ҳокимлигида ўтказилган йиғилиш давомида туманнинг долзарб муаммолари ва уларни бартараф этиш бўйича таклифлар муҳокама қилинди. Кўзда тутилган марраларга ўз вақтида эришилишини таъминловчи Пискент туманини инвестицион-экспорт ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш бўйича берилган топшириқ ижро учун қабул қилинди.
Йиғилиш якунида вазирлик ва маҳаллий хокимлик органи раҳбарлари ва ходимларининг шахсий масъулиятини ошириш орқали қисқа ва ўрта истиқболдаги вазифалари аниқлаб берилди, дейилади хабарда.
Мутасаддиларга 2019 йилнинг ўзидаёқ аҳоли ҳаётида босқичма босқич ижобий ўзгаришларни, аҳоли пунктлари қиёфаси ўзгаришини, иш ўринлари сони тубдан ошишини, шунингдек Президентнинг бешта ташаббусини амалга ошириш бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилди.
Мавзуга оид
17:59 / 20.06.2026
Ўзбекистон фуқароларининг хориждаги компаниялар акцияларини сотиб олиши осонлашади
21:24 / 17.06.2026
Ўзбекистон инвестициявий салоҳиятини изчил ошириб бормоқда - Саида Мирзиёева
20:58 / 16.06.2026
Саида Мирзиёева АҚШ компаниялари вакиллари билан учрашди
18:04 / 16.06.2026