Иқтисодиёт | 20:27 / 07.06.2019
19654
1 дақиқада ўқилади

Қўшилган қиймат солиғи Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган автомобиллар нархини оширадими?

Фото: GM Uzbekistan

2020 йил 1 январидан эътиборан «Ўзавтосаноат» АЖ компаниялари маҳсулотларига ҳам қўшилган қиймат солиғи қўллана бошлайди. Хўш, бунинг натижасида маҳаллий автомобиллар қиймати келаси йил бошидан 20 фоизга қимматлашадими? Харидорлар шунга тайёрланишлари керакми? Kun.uz мухбири Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида бўлиб ўтган матбуот анжуманида «Ўзавтосаноат» АЖ вакилларига шундай савол билан мурожаат қилди.

«Ишлаб чиқараётган автомобилларимиз нархи қимматлашмаслиги керак. Чунки, қўшилган қиймат солиғи бу солиқ. Биз ҳам автомобилларнинг сотувга чиқиш нархи кўтарилиб кетмаслиги учун имкон қадар ҳаракат қиляпмиз», - дея масалага ойдинлик киритди «Ўзавтосаноат» АЖ бошқаруви раисининг иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари Рустам Юсупов.

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид