Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда газ ва ҳаво аралашмасидан чақнаш содир бўлди, икки киши касалхонага ётқизилди
2019 йил 6 июнь куни Самарқанд вилоятининг Булунғур туманида яшовчи 47 ёшли Р.Н. ўзига тегишли бўлган Меҳржон МФЙда жойлашган автомашиналар эҳтиёт қисмларини сотиш дўконида ўт ёндириш мосламасини (зажигалка) ёққан вақтида хонага тўпланган газ ва ҳаво аралашмасидан чақнаш содир бўлган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, натижада Р.Н. ва унинг17 ёшли ўғли Х.Т. турли даражадаги куйиш жароҳатлари билан касалхонага ётқизилганлар.
Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда, дейилади маълумотда.
Мавзуга оид
12:57 / 07.09.2025
“Сибир кучи–2” битимига Трамп туртки бердими?
14:25 / 05.09.2025
Андижонда ёнилғи ташувчи автомобилдан газни тўкиш вақтида ёнғин келиб чиқди
12:29 / 04.09.2025
Электр ва газ учун компенсация олган оилалар сони кўпайди
08:34 / 04.09.2025