Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда туризм обектларига QR-кодлар ўрнатиш ишлари бошланди
Фото: Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати
Ўзбекистон Президентининг 2019 йил 5 январдаги «Туризм тармоғини жадал ривожлантиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида»ги 4095-сонли қарорининг 3-иловаси ижроси юзасидан замонавий ахборот технологияларини татбиқ этган ҳолда, биринчи босқичда Тошкент шаҳридаги 20 та туристик объектга QR-кодлар ўрнатиш ишлари бошланди. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати маълум қилди.
Пойтахтга ташриф буюрувчи хорижий ҳамда маҳаллий сайёҳларга қулайликлар яратиш мақсадида Тошкент шаҳар туризмни ривожлантириш департаменти ташаббуси билан диққатга сазовор туризм масканларига QR-кодлар ўрнатилмоқда. Жумладан, QR-кодлар Абулқосим Шайх мадрасаси, Сузук ота мажмуаси, Исо пайғамбарнинг Муқаддас юраги бош черкови, Алишер Навоий номидаги Давлат Академик катта театри, Санъат музейи, Ўзбекистон тарихи Давлат музейи, Тошкент телеминораси, Амалий санъат музейи, Темурийлар тарихи давлат музейи, Тошкент ҳайвонот боғи ҳамда Икуо Хираяма номидаги Халқаро маданият карвонсаройига ўрнатилди.
Ушбу QR-кодлар ташриф буюрувчиларга телефондаги дастур орқали QR-код ўрнатилган объект ва бошқа туристик инфратузилма объектлари ҳақида инглиз, рус ҳамда ўзбек тилларида маълумот олиш имконини беради.
Мавзуга оид
20:31 / 13.05.2026
Тошкентда “Мингўрик – Чилонзор буюм бозори” метрополитен линияси қурилади
18:15 / 12.05.2026
Тошкентда кўча бўйидаги дренаж ариқчаси бетон билан тўлдириб ташланди
18:41 / 11.05.2026
Тошкентда газ таъминоти бўлими ходими 21 минг доллар билан ушланди
09:00 / 10.05.2026