Тошкент шаҳрининг Сергели тумани газ таъминоти бўлимида ишловчи масъул шахс 21 минг доллар олаётганида ушланди.
У туман ҳудудида жойлашган, ҳужжатлари ноқонуний бўлган савдо шохобчасини танишлари орқали 16 минг долларга расмийлаштириш ҳамда ушбу савдо дўконига газ тармоғини улаш учун рухсатнома олиб беришни ваъда қилиб, 5 минг доллар талаб қилиб, жами талаб қилинган 21 минг долларни мурожаатчидан олган вақтида ашёвий далил билан қўлга тушган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси тўртинчи қисми “а” банди (жуда кўп миқдорда фирибгарлик), 211-моддаси (пора бериш) биринчи қисми билан жиноят иши қўзғатилган.











