Light | 12:56 / 07.06.2019
11221
3 дақиқада ўқилади

Вьетнамдаги юк ва йўловчи ташиш хизмати

Агар маҳаллий етказиш хизматидан кўнглингиз тўлмаса, Вьетнамдаги ҳолат сизга ёқмаслиги аниқ. Мамлакатда ҳаракатланиш асосан скутер ва мопедлар ёрдамида амалга оширилади. Юк ташиш билан ҳам фақат икки ғилдиракли транспортлар шуғулланади: у хоҳ буви ёки ёш бола, хоҳ фермадан савдо нуқтасига етказилиши лозим тухум бўлсин. 

Фото: Эмма Таггарт

Ҳеч бир Европа шаҳри кўчалардаги мопедлар сони бўйича Осиёдаги шаҳарлар билан беллаша олмайди. Ханой ҳам бундан мустасно эмас. Вьетнам пойтахтида 7,5 миллиондан ортиқ киши яшайди. Рақамлар ҳақида диққат билан ўйлаб кўринг-а: шаҳарда 5 миллионта мопед ва скутерлар рўйхатга олинган. Яъни ҳар бир ёши катта одам камида битта ҳаракатланиш воситасига эга.

Фото: Эмма Таггарт
Фото: Эмма Таггарт

Кўплаб фотомухбирлар ёки фотосурат ихлосмандларини Ханой кўчаларидаги манзара ҳайратга солади. Улар ҳаракатланиш воситалари зич тўпланган жойлар, юқори зичликни енгиб, турли юкларни ташиётган ҳайдовчиларни эътибордан четда қолдиролмайдилар. Улар ўта катта ҳажмдаги юк билан нафақат ўзларига ўхшаш юк ташувчилар орасида, балки шаҳарнинг тор кўчаларида ҳам мувозанатни сақлай олишади. Товар доим бутун ҳолда етказилади, акс ҳолда ҳайдовчи учма-уч кун кўриш учунгина етадиган иш ҳақидан ҳам маҳрум бўлади.

Йўлдаги ҳаракат жуда тирбанд, ҳар бир юк ташувчи ўзига хос. Масалан, мана бу нафақахўр зўрға нафас олаётган мопедда ичига тилларанг балиқлар солинган ва сув тўлдирилган шаффоф полиэтилен халталарни ташимоқда.

Фото: Эмма Таггарт
Фото: Эмма Таггарт
Фото: Эмма Таггарт

Манави йигит эса катта тўплар уюмини моҳирона чаққонлик билан етказмоқда. Икки ғилдиракли транспорт ёрдамида Вьетнамда мева ва гуллар, гиламлар, сув тўлдирилган ўрамлар, ҳатто катта техника анжомлари ва кичик ёшдаги болалар ҳам ташилади.

Бу суратлар 10 йилдан кейин тарихга айланиши мумкин. Мамлакатда мопед ва мотоцикллардан воз кечиш режалаштирилган. Чунки улар жуда кўп ноқулайликлар туғдиради, йўл ҳаракатини назорат қилиб бўлмас оқимга айлантиради, охир-оқибат бензинда юргани учун шаҳар ҳавосини ифлослантиради.

Фото: Эмма Таггарт
Фото: Эмма Таггарт

Вьетнам ҳукумати 2030 йилга келиб Ханойдан скутер, мопед ва байкларни бутунлай олиб ташлаш қарорини қабул қилди. Ялпи ислоҳот ўтказиш мопедлар ҳаракатини тақиқлаб, уларни автобус (80 фоиз), такси, шахсий автоуловлар  ва велосипед каби транспорт воситаларига алмаштиришни кўзда тутади.

Мавзуга оид