Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда «ГАИ»га ҳужум қилганлар 15 суткага қамалди
5 июнь куни Самарқанд шаҳрида йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари ва оддий аҳоли вакиллари ўртасидаги жанжал тасвирланган видео тарқалганди. Видеода бир неча киши «ГАИ» ходимлари билан муштлашаётгани акс этган.
Кейинчалик маълум бўлишича, ҳайдовчи йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимининг буйруғига бўйсунмай, қочишга уринган. Атрофдаги кишилар эса унинг қочишига шароит яратган.
Шаҳарнинг Буюк Ипак йўли кўчасида содир бўлган воқеа иштирокчилари устидан суд ҳукми чиқарилди. Kun.uz'га тақдим қилинган суд ажримига кўра, 1989 йилда туғилган В.С., 1989 йилда туғилган А.О. ва 1995 йилда туғилган Х.Ғ. йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимларига бўйсунмай, уларга ҳужум қилганликлари учун МЖтК 195-моддасига кўра 15 суткалик маъмурий қамоқ жазосига ҳукм қилинган.

Ҳайдовчи Х.Ғ.га қўшимчасига 194-модданинг 1-бандига кўра энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари миқдорида (405 460 сўм) жарима ҳам тайинланган.
Мавзуга оид
16:03 / 09.03.2026
Аёллар сони бўйича Самарқанд вилояти етакчилик қилмоқда
11:39 / 28.02.2026
“17 минг долларга Исроилга юбораман”: Самарқандда гумонланувчи ушланди
17:51 / 19.02.2026
Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгашининг Самарқанд вилоятида сайёр мажлиси бўлиб ўтди
08:21 / 19.02.2026