Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Молдова конституцион суди президент ваколатларини бош вазир вазифасини бажарувчига ўтказди
Молдова конституцион суди президент ваколатларини бош вазир вазифасини вақтинча бажарувчи Павел Филипга бериш тўғрисида қарор чиқарди. Бу ҳақда конституцион суд сайтида маълум қилинди.
Қарорда айтилишича, Павел Филип парламентни тарқатиб юбориши ва муддатидан олдин сайловлар ўтказиладиган санани белгилаши лозим.
Аввалроқ Молдова парламенти депутатлари ЕИ тарафдори бўлган ACUM блоки («Нуфуз ва ҳақиқат платформаси» сиёсий партияси ва «Ҳаракат бирдамлик» партияси сайлови блоки) ҳамраисаси Майя Сандуни бош вазир этиб сайлашгани хабар қилинганди.
Мамлакат президенти Игорь Додон эса журналистлар олдида чиқиш қилар экан, мамлакатдаги вазиятни мураккаб, чалкаш ва портлашга яқин деб атади.
Мавзуга оид
09:45 / 17.06.2026
Бразилия собиқ президентининг ўғли қамоқ жазосига ҳукм қилинди
09:45 / 16.06.2026
Украина ва Молдова ЕИ аъзолиги сари яна бир қадам ташлади
23:16 / 12.06.2026
Европа Иттифоқи Украина ва Молдова аъзолиги бўйича музокараларни бошлайди
13:41 / 18.03.2026