Жаҳон | 23:16 / 12.06.2026
385
2 дақиқада ўқилади

Европа Иттифоқи Украина ва Молдова аъзолиги бўйича музокараларни бошлайди

Европа Иттифоқининг барча давлатлари Украина ва Молдованинг бирлашмага кириши бўйича музокараларнинг биринчи босқичини бошлашга рухсат берди.

Фото: Globallookpress

Европа Иттифоқининг барча давлатлари Украина ва Молдованинг бирлашмага кириши бўйича музокараларнинг биринчи босқичини бошлашга рози бўлди. Бу ҳақда Еврокомиссия раиси Урсула фон дер Ляйен маълум қилди. Музокаралар 15 июнь куни ҳукуматлараро конференция пайтида бошланади, деб қўшимча қилди у.

«Душанба куни биз қўшилиш жараёнининг асосини ташкил этувчи асосларга бағишланган блокни очамиз. У Европа Иттифоқи қурилган асосий қадриятлар ва тамойилларни, қонун устуворлигидан тортиб кучли демократик институтларгача қамраб олади», деб ёзди фон дер Ляйен ижтимоий тармоқда.

Украина 2022 йил февраль ойида, Молдова эса ўша йилнинг март ойида Европа Иттифоқига аъзо бўлиш учун ариза топширган. Потенциал иштирокчиларнинг аризаларини тасдиқлаш учун Европа Иттифоқининг барча 27 аъзосининг розилиги талаб қилинади.

Венгрия собиқ бош вазир Виктор Орбан даврида Украинанинг Европа Иттифоқига киришига қарши чиқди. Унинг ўрнига Петер Мадяр келганидан сўнг, Венгриянинг янги ҳукумати, агар Карпатортида венгер озчилигининг ҳуқуқлари яхшиланса, Украинанинг Европа Иттифоқига аъзо бўлишини қўллаб-қувватлашга ваъда берди.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид