Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Молдованинг вақтинчалик президентига айланган бош вазир парламентни тарқатиб юборди
Конституцион суд томонидан президентлик ваколати берилган Молдова бош вазири вазифасини бажарувчи Павел Филип парламентни тарқатиб юбориш тўғрисидаги биринчи фармонини имзолади. Бу ҳақда Radio Сhisinau радиоси хабар берди.
Радиостанциянинг хабарига кўра, Филип шунингдек, мамлакатда парламентга муддатидан олдин сайловлар ўтказиш тўғрисида фармон чиқарди. Сайловлар 6 сентябрда ўтказилиши белгиланган.
«Конституцион суд президент Игорь Додон ўз конституцион ваколатларини бажаришдан ва муддатидан олдин сайловлар ўтказишдан бош тортганини белгилаганидан сўнг ана шундай қарор қабул қилинди», деди Филип.
Унинг фикрича, ҳозирда Молдова сиёсати «таҳдид остида».
Аввалроқ Молдова конституцион суди Додонни президентлик ваколатларидан маҳрум қилиш ва бу ваколатларни бош вазир вазифасини бажарувчи Павел Филипга топшириш тўғрисида қарор чиқарганди.
Мавзуга оид
09:45 / 16.06.2026
Украина ва Молдова ЕИ аъзолиги сари яна бир қадам ташлади
23:16 / 12.06.2026
Европа Иттифоқи Украина ва Молдова аъзолиги бўйича музокараларни бошлайди
13:41 / 18.03.2026
Молдовада Украина чегараси яқинида қулаган дрон топилди
13:33 / 12.03.2026