Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистон энергетика вазирлиги АЭС қуриш бўйича тендер эълон қилингани ҳақидаги хабарни рад этди
Жанубий Корея компаниялари билан АЭС қуриш бўйича музокаралар ўтказилаётгани ҳақидаги хабар ҳақиқатга зид, деб маълум қилди Қозоғистон энергетика вазирлиги.
Вазирликнинг билдиришича, Қозоғистонда атом электр станцияси қурилишининг техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқиш бўйича ҳеч қандай иш олиб борилмаяпти.
Аввалроқ Жанубий Кореянинг BussinesKorea нашри Korea Hydro & Nuclear Power (KHNP) давлат корпорацияси 31 май куни Қозоғистонда иккита АЭС бўйича лойиҳалаш, харид қилиш ҳамда қуришда иштирок этиш ниятида эканлиги ҳақида хабар тарқатганди.
Вазирлик вакили Нурлибек Женисбек Жанубий Корея ОАВларида эълон қилинган хабар ҳақиқатга зид эканлигини маълум қилди.
"Қозоғистонда АЭС қуриш лойиҳаси бўйича халқаро тендер ўтказилмаяпти ва ўтказиш режалаштирилмаган", – дейилади энергетика вазирлиги баёнотида.
Мавзуга оид
09:10 / 07.06.2026
АЭС нархи очиқланди, йирик пудрат схемаси фош бўлди — ҳафта дайжести
16:12 / 05.06.2026
АЭСда ишлаб чиқарилган 1 kWh электр нархи 1000 сўмдан паст бўлади — Азим Аҳмадхўжаев
10:59 / 05.06.2026
Ўзбекистонда қуриладиган АЭС қиймати 9,5 миллиард доллардан ошмайди — "Ўзатом" директори
08:19 / 05.06.2026