Ўзбекистонда қуриладиган интеграциялашган атом электр станцияси қиймати 9,5 миллиард долларгача етиши мумкин. Бу ҳақда Атом энергияси агентлиги (“Ўзатом”) директори Азим Аҳмадхўжаевга таяниб, Spot хабар берди.

“Ўзатом” раҳбарининг таъкидлашича, ягона инфратузилмадан фойдаланган ҳолда, битта майдончада иккита кичик ва иккита катта реакторни жойлаштириш формати танланган. Бундай ёндашув харажатларни оптималлаштириш имконини беради.

“Биз [2026 йил 24 мартда] имзолаган шартномага мувофиқ, базавий нархимиз 9,5 миллиард долларни ташкил этади. Бу умумий, максимал суммадир”, — деган Аҳмадхўжаев.

«Ўзатом» раҳбарининг қўшимча қилишича, умумий қийматда маҳаллийлаштириш даражаси ҳисобга олинмаган бўлиб, уни 30 фоизгача етказиш режалаштириляпти. Бу маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни жалб қилишни назарда тутади ва лойиҳа қийматини пасайтириши керак.

“Биз 85−90 фоизини [кредит маблағлари шаклида] жалб қилмоқчимиз. „Катта тўртлик“ таркибидаги халқаро ҳамкорларимиз билан биргаликда олиб борган ҳисоб-китобларимизга кўра, агар лойиҳага шунча миқдорда маблағ киритилса, унинг бюджетга келтирадиган самараси 165 миллиард доллардан ошиб кетади. Турдош хизматлар пайдо бўлади, шунингдек, солиқ ажратмалари туша бошлайди. Шу жиҳатдан лойиҳа ўта самарали ҳисобланади”, — деган Аҳмадхўжаев.

АЭС лойиҳаси хронологияси

Ўзбекистонда атом электр станцияси қуриш ҳақидаги гап-сўзлар кеча ёки бугун пайдо бўлиб қолгани йўқ. Бу масала 2017 йилдан бери турли давраларда муҳокама қилиб келинади. Хусусан, 2018 йилнинг июл ойида Россиянинг “Росатом” компанияси билан ҳамкорликда ҳар бири 1200 мегаватт қувватга эга 2 та энергоблокдан иборат АЭС қуриш бўйича келишувга эришилгани маълум қилинди. Ўшанда станцияни 2028 йилгача фойдаланишга топшириш кўзда тутилганди.

2018 йилнинг октябр ойида АЭС учун Навоий ва Бухоро вилоятлари чегарасидаги Тўдакўл сув омбори ҳудуди танлаб олингани ҳақида хабарлар чиқди. Бир муддат ўтиб, Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаков Ўзбекистондаги АЭС лойиҳасининг тахминий қиймати 11 млрд долларга баҳоланаётганини маълум қилди. “Ўзатом” лойиҳа тўлиқ ишга туширилса, мамлакат энергия эҳтиёжларининг 15 фоизгача қисмини қоплашини