Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АЭСда ишлаб чиқарилган 1 kWh электр нархи 1000 сўмдан паст бўлади — Азим Аҳмадхўжаев
“Ўзатом” раҳбари Азим Аҳмадхўжаев АЭСда ишлаб чиқариладиган электр энергияси нархи ҳақидаги саволга жавоб берди. У якуний нарх ҳақида аниқ маълумот айта олмаслиги, лекин бир kWh учун 1000−1100 сўмдан ошиб кетмаслигини билдирди.
Ўзбекистонда интеграциялашган атом электр станциясида ишлаб чиқарилган электр энергияси нархи ҳар kWh учун 1000 сўмдан паст бўлади. Бу ҳақда Атом энергияси агентлиги директори Азим Аҳмадхўжаев маълум қилди, дея хабар берди Spot.
“Бизда босқичма-босқич ёндашув мавжуд. Ҳозир аниқ нарх ҳақида гапирмаган бўлардим, лекин шуни айтишим мумкинки, у [электр энергияси] учун жорий тарифларнинг ўртача параметрларида”, — деган Аҳмадхўжаев.
“Ўзатом” раҳбарининг таъкидлашича, тарифларни белгилашда мамлакат электр энергияси бозорининг ривожланиши, жумладан, жорий йилнинг январ ойида эълон қилинган энергетика ва коммунал секторнинг ягона регуляторини яратиш ҳисобга олинади.
“Ҳа, бизда ҳозирча иқтисодий ҳисоб-китоблар бор, лекин биринчи электр энергияси етказиб берила бошланганда у қандай бўлишини аниқ айта олмайман”, — деган Аҳмадхўжаев
Spot мухбирининг АЭСда ишлаб чиқариладиган электр энергияси нархи бир kWh учун 1000−1100 сўмдан ошиб кетадими, деган саволига Ўзатом раҳбари: “Йўқ, албатта, ундан паст бўлади”, — дея жавоб қайтарган.
Мавзуга оид
09:10 / 07.06.2026
АЭС нархи очиқланди, йирик пудрат схемаси фош бўлди — ҳафта дайжести
10:59 / 05.06.2026
Ўзбекистонда қуриладиган АЭС қиймати 9,5 миллиард доллардан ошмайди — "Ўзатом" директори
08:19 / 05.06.2026
Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин АЭСнинг биринчи энергия блоки қурилишига старт берди
18:09 / 04.06.2026