Жаҳон | 20:35 / 10.06.2019
16638
1 дақиқада ўқилади

Саудия Арабистонида сояда 50 даража ҳарорат қайд этилди

Фото: Livejournal

Саудия Арабистони шарқида ҳарорат кундузги вақтда сояда 50 даражага етмоқда, деб хабар берди "Хабр Ажил" портали метеоролог Ҳасан Каранийга таяниб.

"Термометр қуёш остида 53 даража, соя остида эса шарқий ва айрим ғарбий ҳудудларда 50 даражагача кўрсаткични қайд этди", - деди Караний.

Саудиялик ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари кўчадаги электрон табло 55 даража ҳароратни кўрсатгани қайд этилган видеоёзувларни жойлашмоқда.

Шу билан бирга, мамлакат жануби-ғарби ва шимолида ёмғирлар ёғишини айтишмоқда.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид