Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп Facebook, Amazon ва Google’ни демократлар билан тил бириктиришда айблади
АҚШ президенти Дональд Трамп Facebook, Amazon ва Google компанияларини демократик партия билан ўзига қарши тил бириктиришда айблади.
"Улар мени дискриминация қилишяпти дейишим мумкин. Одамлар тил бириктириш ҳақида гапиришяпти. Ҳақиқий тил бириктириш демократлар ва ушбу компаниялар ўртасида, чунки улар сайловлар вақтида менга қарши эди. Ҳамма агарда менда бу компаниялар бўлмаса, ғалаба қозонолмаслигимни айтганди. Аммо мен ғалаба қозондим", - деди у CNBC телеканали эфирида.
Аввалроқ у Twitter ижтимоий тармоғи маъмуриятини унинг аккаунтидаги кўплаб обуначиларни ўчириб юборганликда айблаганди.
Amazon раҳбари Жефф Безос ҳам ўзига тегишли Washington Post газетасидаги мақолалар туфайли АҚШ президентининг танқидига кўп марта дучор бўлган.
Мавзуга оид
08:15 / 04.06.2026
Google хавфли касалликларга қарши чивинлар ёрдамида курашмоқчи
08:46 / 02.06.2026
ЕИ Google ва Microsoft учун давлат тендерларини чеклаши мумкин
18:27 / 08.05.2026
Ўзбекистонликларнинг хорижий бигтех компаниялар пулли хизматларидан фойдаланиши 80 фоизга ошди
15:58 / 06.03.2026