Жаҳон | 14:30 / 11.06.2019
9203
1 дақиқада ўқилади

АҚШ конгрессменлари Туркия С-400 сотиб оладиган бўлса, унга нисбатан санкция жорий этишга чақиришди

Фото: ТАСС

АҚШ конгресси вакиллар палатаси Туркияга нисбатан санкциялар киритиш чақириғи бўлган резолюцияни бир овоздан маъқуллади. Резолюцияга кўра, агарда Анқара Россиянинг С-400 зенит-ракета тизимларини оладиган бўлса, Туркияга қарши санкциялар жорий этилиши лозим.

Конгресс резолюцияси декларатив тусга эга бўлиб, унинг моддаларини бажариш мажбурий эмас.

АҚШ Туркиянинг С-400’ларни сотиб олишига қарши чиқмоқда ва Анқарага санкциялар солиш билан таҳдид қилмоқда. Туркия ўз навбатида мажмуалар АҚШга хавф солмаслигини ва Анқара уларни сотиб олишдан воз кечмаслигини айтиб келади.

Шартномага кўра, Россия Туркияга тўртта С-400 дивизионини етказиб беради. Шартнома қиймати 2,5 млрд долларни ташкил қилади.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид