Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Японияда кекса ҳайдовчиларга махсус гувоҳномалар берилиши режалаштирилмоқда
Японияда кекса ёшли ҳайдовчилар учун махсус ҳайдовчилик гувоҳномалари пайдо бўлиши мумкин. Уларни 75 ёшдан катталарга бериш режалаштирилмоқда. Гувоҳнома автомобиллар ҳайдашни чеклайди ва электрон “ёрдамчилар” ҳамда автоматик тормозлаш тизими билан жиҳозланган автомобилларни ҳайдашгагина рухсат беради.
Ҳукумат мамлакатда кекса ёшли ҳайдовчилар айби билан юз берувчи йўл-транспорт ҳодисалари сони кескин ошгани сабабли шундай чоралар қабул қилишга қарор қилган. Қариялар кўпинча педалларни адаштириб қўйишади ва йўлдаги вазият ўзгаришига секинроқ муносабат билдиришади.
Махсус гувоҳномалар дастлаб кўнгилли тарзда одатдаги гувоҳномалар ўрнига берилиши кўзда тутилган. Электрон “ёрдамчилар” оммалашиб, арзонлашгандан сўнг янги гувоҳноманинг мажбурий тарзда берилиши жорий қилинади. Япония ҳукумати электрон “ёрдамчилар” масаласини автомобил ишлаб чиқарувчилар билан муҳокама қилмоқчи.
Мавзуга оид
16:44 / 22.06.2026
Япония виза нархини беш баробарга оширади
18:57 / 15.06.2026
Япония Ўзбекистонда энергия самарадорлигини ошириш учун 230 млн доллар кредит ажратади
09:00 / 14.06.2026
“ГАИ”дан таклифлар, реновация қонуни ва қайтариб олинган завод – ҳафта дайжести
16:28 / 13.06.2026