Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Йирик технологик компаниялар ўз ходимларига Huawei’даги ҳамкасблари билан мулоқот қилишни тақиқлади
Йирик технология компаниялар, шу жумладан Intel ва Qualcomm АҚШ савдо-сотиқ вазирлиги санкциялари сабабли ўз ходимларига Хитойнинг Huawei компанияси ходимлари билан мулоқот қилишни тақиқлаб қўйди. Бундай сиёсат глобал 5G тармоғининг яратилиш жараёнини секинлаштириши мумкин. Intel, Qualcomm ва бошқа бир қатор технология компаниялар ўз ходимларига Huawei компанияси ходимлари билан технологиялар ҳақида норасмий мулоқот қилишни тақиқлаб қўйди, деб хабар берди Reuters ахборот агентлиги.
Компаниянинг муҳандислари ҳалқаро форумларда телекоммуникация соҳасида, шу жумладан бешинчи авлод уяли алоқа тармоқлари (5G) учун умумий технологик стандартларни ўрнатиш учун жуда кўп алоқа қилишган, деб ёзади агентлик. Ҳозирда Intel, Qualcomm, InterDigital Wireless ва Жанубий Кореянинг LG Uplus ходимларидан Huawei ходимлари билан мулоқот қилишни чеклашни талаб қилдилар. Компаниялар АҚШ ҳукумати билан боғлиқ муаммолардан қўрқадилар, дея хабар беради Reuters ахборот агентлиги.
Май ойининг ўрталарида АҚШ савдо вазирлиги Huawei ва у билан боғлиқ бўлган яна 70 та компанияни тақиқланган компаниялар қора рўйхатига киритишга қарор қилган.
Мавзуга оид
09:32 / 21.05.2026
Миндич Зеленский устидан судга шикоят қилди
13:00 / 14.05.2026
Huawei Digital Power “Ўзбекистон Энергетика ҳафталиги – 2026 (UEW)”да яшил инновацияларни илгари сурмоқда
18:39 / 23.04.2026
Қирғизистон илк марта Европа Иттифоқининг санкцияларни четлаб ўтишга қарши курашиш механизмига тушди
15:47 / 16.03.2026