Жамият | 11:10 / 12.06.2019
75028
2 дақиқада ўқилади

«Бир кишига пичоқ билан жароҳат етказилган, икки киши қўлга олинган». Қўйлиқдаги оммавий муштлашув ҳақида маълумот берилди

Ижтимоий тармоқда Тошкент шаҳри ҳудудида оммавий муштлашув содир бўлгани, Nexia русумли автомобил ҳайдовчиси йўл четидаги автотураргоҳда бир неча киши устига бостириб боргани тасвирланган видео тарқалганди. Прокуратура «Севимли» телеканалига ушбу ҳодиса юзасидан маълумот берди.

Тошкент шаҳар прокуратурасининг ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бўлими бошлиғи Фарҳод Бобониёзовнинг маълум қилишича, 5 июнь куни соат 19:50 ларда Миробод тумани Фарғона йўли кўчасида жойлашган «Осиё бургер» овқатланиш шохобчаси яқинида бир гуруҳ шахслар томонидан безорилик қилиниши оқибатида оммавий жанжал келиб чиққан.

Жанжал оқибатида бир нафар шахсга пичоқ билан санчилган - кесилган жароҳат етказилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 25, 97-моддаси иккинчи қисм «л» банди билан жиноят иши қўзғатилган (айбни оғирлаштирувчи ҳолатларда безорилик оқибатида қасддан одам ўлдиришга суиқасд қилиш).

Икки нафар шахсга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган.

 

Мавзуга оид