Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда Ўзбекистон фуқаролари ўртасида оммавий муштлашув содир бўлди
Муштлашувга қурилиш кранидан фойдаланиш масаласидаги ўзаро келишмовчилик сабаб бўлган.
Ижтимоий тармоқларда Краснодар шаҳрида ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари иштирокида муштлашув юз бергани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги изоҳ берди.
Маълум қилинишича, дастлабки маълумотларга кўра мазкур ҳолат 25 ноябр куни Краснодар шаҳрида жойлашган “Точно” корхонасининг қурилиш объектида содир бўлган. Корхонага тегишли қурилиш кранидан фойдаланиш масаласида ўзаро келишмовчилик оқибатида ушбу корхонада меҳнат фаолиятини олиб бораётган 50 нафардан ортиқ Ўзбекистон фуқаролари ўртасида жанжал келиб чиққан.
Ҳозирги вақтда Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Россия Федерацияси ваколатхонаси ходимлари томонидан корхона раҳбарияти ва ҳуқуқ-тартибот органлари билан ҳамкорликда томонларни ўзаро келиштирган ҳолда жавобгарликка тортмасдан ҳал қилиш чоралари кўрилмоқда.
Олдинроқ Москвадаги кўп қаватли уй қурилиши майдонида ҳам Ўзбекистон фуқаролари иштирокида жанжал юз берганди.
Мавзуга оид
15:45 / 07.11.2025
Мигрантлар учун имтиёзли суғурта тарифлари ишлаб чиқилади
19:29 / 22.09.2025
Россия ҳар қандай таҳдидларга жавоб беришга қодир – Путин
15:20 / 22.09.2025
Қрим «ҳокимияти» Украина Форосга зарба берганини маълум қилди
14:35 / 22.09.2025