Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда мигрантлар ўртасида оммавий муштлашув содир бўлди
Москва яқинидаги Красногорск шаҳрида Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон фуқаролари иштирокида оммавий муштлашув содир бўлди.
«Ўзбекистоннинг 13 нафар фуқароси сондаги устунликдан фойдаланиб, Қирғизистоннинг 5 нафар ва Тожикистоннинг 4 нафар фуқаросига ташланди. Полиция ўз вақтида етиб келди ва оломонни тарқаб кетишга мажбур қилди. Кейинчалик уларни ҳовлиларда ушлаб олди», деб ёзди Mash.
Қайд қилинишича, Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистондан келган эркаклар Красногорскдаги қўшни корхоналарда ишлайди ва доимий равишда жанжаллашиб туради. Бу сафар оғзаки жанжал автотураргоҳдаги қурилиш майдончаси яқинида 22 киши иштирокида оммавий муштлашувга айланган.
Кейинчалик полиция жанжал иштирокчиларини ушлаган. Уларнинг тақдири ҳақида маълумот берилмади.
Мавзуга оид
09:01 / 13.05.2026
АҚШ билан меҳнат миграцияси бўйича янги келишувларга эришилди
18:17 / 20.04.2026
Германияга 40 минг ҳамшира: Ўзбекистон янги меҳнат бозорларини очади
09:41 / 06.04.2026
Хорватия ўзбекистонлик мутахассислар учун эшикларни очиши мумкин
08:25 / 06.02.2026