Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркия мудофаа вазири Пентагон раҳбари мактубига муносиб жавоб қайтаришини айтди
Фото: AFP
АҚШ мудофаа вазири вазифасини бажарувчи Патрик Шанаханнинг мактуби Анқара ва Вашингтон ўртасидаги иттифоқчилик руҳига тўғри келмайди, деди Туркия мудофаа вазири Хулуси Акар.
"Мактуб услуби иттифоқичилик руҳига тўғри келмайди. Биз унга керакли жавобни тайёрлаяпмиз", - дея унинг сўзларидан иқтибос келтиради ТРТ телеканали.
Forein Policy журналининг ёзишича, Шанахан Акарга мактубида 31 июлдан Флорида ва Аризонадаги базаларда ўқиётган 42 нафар учувчига базага кириш тақиқланишини билдирган. АҚШ шунингдек, Туркиядан кейинроқ ташриф буюрадиган 34 нафар учувчини қабул қилишдан бош тортади. Чунки Вашингтон "Туркиянинг F-35 дастурида иштирок этишини тўхтатиш" тўғрисида қарор қабул қилган.
Туркиялик учувчиларнинг ўқишларини тўхтатиш Анқаранинг Россиядан С-400 зенит ракета мажмуаларини сотиб олиши билан боғлиқ. АҚШ Туркия С-400 сотиб олмаслиги учун ҳаракат қилмоқда.
Мавзуга оид
22:58 / 12.04.2026
Уганда қуролли кучлари раҳбари Туркиядан бир миллиард доллар ва “энг гўзал аёл”ни беришини талаб қилди
21:34 / 12.04.2026
Туркия прокуратураси Исроил ҳукумати раҳбарларига нисбатан 4596 йилгача қамоқ жазоси берилишини сўради
23:40 / 11.04.2026
АҚШ-Эрон музокаралари “боши берк кўча”га кириб қолди - ОАВ
12:48 / 11.04.2026