19:35 / 13.06.2019
30089

Наманган давлат университетига янги ректор тайинланди

Наманган давлат университетига янги раҳбар тайинланди.

Телеграмдаги «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар беришича, Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Музаффар Ҳошимович Эсанов Наманган давлат университетининг ректори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Музаффар Эсанов 1978 йилда Наманган вилояти Уйчи туманида туғилган. 2003 йилда Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетини тамомлаган.

Музаффар Эсанов
Фото: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

У 2012-2017 йилларда Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети магистратура бўлими бошлиғи, 2017-2018 йилларда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Республика таълим маркази директори лавозимида ишлаган.

2018 йилдан шу вақтга қадар НамДУнинг ўқув ишлари бўйича проректори сифатида ишлаб келаётганди.

Эслатиб ўтамиз, илгари ушбу лавозимда фаолият юритган  Улуғбек Илясович Иноятов Ўзбекистон Халқ демократик партияси раиси этиб сайланган эди.
 

Top