Ўзбекистонда беш ой давомида 2,5 млнга яқин йўл ҳаракати қоидаларини бузиш ҳолатлари қайд этилди
Йилнинг ўтган беш ойи давомида республика бўйича жами 2 миллион 465 минг 749 та қоидабузарлик қайд этилди ва уларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди, деб маълум қилди Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати.
Бу қоидабузарликларнинг 1 миллион 66 мингдан ортиғини қўпол қоидабузарликлар ташкил этади.
Тезлик талабларини бузиш, светофорнинг тақиқловчи ишорасида ҳаракатланиш, қарама-қарши йўналишга чиққан ҳолда ҳаракатланиш каби қоидабузарликларнинг содир бўлаётган йўл-транспорт ҳодисаларида салмоғи ниҳоятда катта. Маълумотларга кўра, беш ой давомида компьютерлаштирилган бошқарув тизими орқали жами 458 минг 812 та ана шундай қоидабузарлик аниқланди.
Аниқланган қоидабузарликларнинг 141 055 таси Тошкент шаҳри, 48 061 таси Фарғона, 45 110 таси Самарқанд, 41 440 таси Тошкент, 33 771 таси Жиззах вилоятлари ҳудудларига тўғри келмоқда. Қолган вилоятларда ҳам шунга яқин рақамларни кўриш мумкин.
Юқорида баён этилганларга асосланган ҳолда ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ҳаракатнинг барча иштирокчиларини “Йўл ҳаракати қоидалари”га қатъий амал қилишга чақиради.
“Энг аввало қоидалар талабларини бузманг, буздингизми, жарималарни ўз вақтида тўлашга одатланинг. Компьютерлаштирилган тизим орқали аниқланган қоидабузарликлар учун жаримани ўз вақтида тўланг, акс ҳолда у мажбурий ижрога қаратилади. Қарздорлар эса янги ахборот коммуникацион технологияларга асосланган “Автокон” қурилмаси орқали аниқланади. Қоидалар сиз-у биз учун, хавфсизлигимиз учун хизмат қилишини унутманг”, дейилади ИИВ ЙҲХБ мурожаатида.
Мавзуга оид
16:02 / 29.08.2024
Йўл ҳаракати қоидабузарлиги билан боғлиқ нотўғри қарорлар устидан онлайн шикоят қилиш имкони яратилди
11:29 / 14.08.2024
Тошкентда 230 та қоидабузарлик қилган аёл ҳайдовчининг Lacetti’си хатланиб, аукционда сотиб юборилди
12:56 / 13.07.2024
Тошкентда қоидабузар автобус ҳайдовчилари “қора рўйхат”га киритилмоқда
11:29 / 07.07.2024