Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркия транспорт вазири тезликни меъёрдан оширгани учун жарима тўлади
Вазир 140 км/соатгача рухсат берилган жойда автомобил тезлигини 225 км/соатгача олиб чиққан ва бунинг видеосини ижтимоий тармоққа жойлаган. Танқидлардан кейин, у ўз ихтиёри билан жарима тўлаганини маълум қилди.
Туркия транспорт вазири Абдулқодир Ўролўғли транспорт воситасини бошқараётганида тезликни меъёрдан оширди. Ҳолат ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлгач, ўз ихтиёри билан полицияга мурожаат қилиб, жарима тўлаганини айтди.
Дастлаб Ўролўғли Х ижтимоий тармоғида Анқара-Ниғде трассаси бўйлаб сафарининг видеосини эълон қилди, унда автомобил тезлиги 225 км/соатга етгани кўринади. Қонун бўйича трассада белгиланган тезлик чеклови 140 км/соатни ташкил қилади.
Видеолавҳа ОАВ ва ижтимоий тармоқларда тезда тарқалиб, йўл ҳаракати хавфсизлиги учун масъул бўлган амалдорнинг бундай хатти-ҳаракати кўплаб танқидларга сабаб бўлди.
Эртаси куни вазир жарима тўлагани ҳақидаги баённома суратини улашди.
Ўролўғли сўзларига кўра, у шахсан полицияга мурожаат қилиб, қоидабузарликни тан олган. Охир-оқибат 9267 лира (230 доллар) миқдорида жаримага тортилган.
Ўролўғли қонун барча учун, жумладан, вазирлар учун ҳам бир хил эканини таъкидлади.
Мавзуга оид
16:15 / 01.02.2026
Туркияда автобус ағдарилиши оқибатида 8 киши ҳалок бўлди
09:03 / 31.01.2026
Туркияда депортация бекор қилинмади — расмий изоҳ
14:41 / 30.01.2026
Туркияга ишга чиқиш осонлашади: малака баҳолаш ва сертификатлаш бошланади
23:10 / 29.01.2026