Жамият | 22:49 / 14.06.2019
10295
1 дақиқада ўқилади

Абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари учун Call-марказ ташкил этилди 

2019/2020 ўқув йили учун олий таълим муассасаларига қабул жараёни бошланиши муносабати билан Call-марказ ташкил этилди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм-каналида хабар қилинди.

Мазкур марказ абитуриентлар ва уларнинг ота-оналарига қулайлик яратиш, уларни қизиқтирган саволларга жавоб беради ҳамда жорий этилган янгиликлар мазмун-моҳиятини кенг жамоатчилик эътиборига етказиб боради. 

Фуқаролар (71) 246-16-04 телефон рақами орқали Call-марказ билан боғланиб, ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишлари мумкин.

Аввалроқ Давлат хизматлари агентлиги абитуриентларнинг олий ўқув юртларига ҳужжат топширишлари тартиби ва тўлов миқдори ҳақида хабар берганди.

Мавзуга оид