Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчиси Huawei бош қароргоҳига ташриф буюрди ва “Seeds for the Future” талабаларини тақдирлаш маросимида иштирок этди
Июнь ойининг аввалида Тошкент ахборот технологиялари университетининг (ТАТУ) 10 нафар талабаси Huawei компанияси томонидан ташкил этилган бешинчи маротаба ўтказилаётган “Seeds for the Future” (Келажак Ниҳоллари) лойиҳаси доирасида Хитойга икки ҳафталик амалиёт курсларига жўнаб кетишди.
Амалиёт дастури доирасида талабалар Хитойнинг Пекин ва Шенчжен шаҳарларида бўлиб, Хитой тили ва каллиграфияси бўйича бошланғич курсни ўтадилар, Хитой маданияти ва шаҳардаги диққатга сазовор жойлар билан танишдилар, шунингдек, Huawei компаниясининг 5G, Big Data, булутли технологиялар ва IoT сингари инновацион ечимлари бўйича ташкил қилинган тренингларда қатнашдилар. Ўзбекистонлик талабалар билан бир қаторда Монголия, Венгрия ва Чехиядан келган талабалар ҳам ўқув курсларида иштирок этдилар.
14 июнь куни Huawei бош қароргоҳида ушбу дастурда қатнашган талабаларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикасининг Хитой Халқ Республикасидаги фавқулодда ва мухтор элчиси Бахтиёр Саидов юртимиздан борган талабаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида маросимда иштирок этиш учун Шенчжен шаҳрига етиб келди. Ўзининг табрик нутқида жаноб элчи ИТ-соҳасидаги ёш мутахассисларни тайёрлаш масаласининг нечоғлик долзарб эканлигини таъкидлаб, ўзбекистонлик талабалар учун таълим ва тадқиқот дастурларини ривожлантиришда қўшган ҳиссаси учун Huawei компаниясига миннатдорчилик билдирди.
Бош қароргоҳга ташрифи доирасида Ўзбекистон элчиси компаниянинг кўргазмалар залига таклиф қилиниб, у ерда делегация аъзолари Huawei компаниясининг шаҳарсозлик ва ҳудудларни ободонлаштириш, “Ақлли шаҳар” концепцияси базасида АКТ технологиялардан уй-жой ва коммунал хўжалик соҳасида фойдаланиш, фавқулодда ҳодисаларни бошқариш, булутли технологияларга асосланган йирик ҳажмдаги маълумотларни қайта ишлаш ва сақлаш каби йўналишлардаги ечимлари билан таништирилди. Шунингдек, меҳмонларга айни вақтда Ўзбекистонда ҳам жорий этилиши муҳокама қилинаётган “хавфсиз шаҳар" концепцияси борасида маълумот берилди.
“Биз Huawei бош қароргоҳида жаноб элчини қабул қилишдан ва ҳурматли меҳмонларни Ўзбекистоннинг рақамли трансформациясини амалга оширишга ёрдам берадиган ечимлар, шу жумладан қишлоқ жойлари ва “ақлли шаҳар” лойиҳасини татбиқ этишга имконият яратадиган технологиялар билан таништиришдан мамнунмиз. Айниқса, “Seeds for the Future” лойиҳаси бўйича таълим олган талабаларни тақдирлаш маросимига ташриф буюргани учун элчи жанобларига алоҳида ташаккур изҳор этамиз”. Ўз мамлакатида АКТ соҳасини ривожлантириш мақсадида инновацион технологиялар бўйича билим олишга интилаётган ёшлар учун давлат ҳокимияти вакилларининг қўлловини ҳис этиш жуда муҳим аҳамиятга эга, бу уларни янада олға интилишга илҳомлантиради”, - деди тадбирда қатнашган Huawei’нинг Ўзбекистондаги бош директори, Лю Сзясин.
“Seeds for the Future” лойиҳаси Ўзбекистонда 5 йилдан бери амалга оширилмоқда, бу давр мобайнида Тошкент ахборот технологиялари университетининг (ТАТУ) 50 нафар талабаси Хитойда амалиёт ўтаб қайтишди, шу билан бир қаторда, Huawei компаниясининг Тошкентдаги Инновацион марказида бошқа ОТМ ва коллеж талабалари учун мунтазам равишда очиқ эшиклар кунларини ташкил этиб келмоқда. Ушбу дастурга 2008-йилда компаниянинг Хитойдаги бош қароргоҳида асос солинган бўлиб, ўтган йиллар давомида жаҳоннинг 108 та мамлакатидан 30 000 нафар ёшлар “Seeds for the Future” лойиҳасида қатнашган, улардан 4725 нафари Хитойда амалиёт ўташ имкониятига эга бўлишган.
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
00:06 / 03.11.2024
Time журнали 2024 йилнинг энг аҳамиятли ихтиролари рўйхатини эълон қилди
21:12 / 10.09.2024
Huawei дунёдаги биринчи учта экранли, букланадиган смартфонни тақдим қилди
18:53 / 31.10.2023
Huawei компанияси янги WATCH GT 4 сериясидаги ақлли соатлари сотувга чиқди
12:58 / 14.10.2023