Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш саммити бошланди
Душанбе шаҳридаги «Наврўз» саройида Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг бешинчи саммити бошланди.
Унда кенгашга аъзо ва кузатувчи мамлакатлар, шунингдек, халқаро ва минтақавий ташкилотлар вакилларидан иборат 30 дан зиёд делегация иштирок этмоқда.
Тадбир олдидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон самимий қутлади.

Сўнг барча делегациялар раҳбарлари биргаликда суратга тушиш маросимида қатнашди. Тожикистон раҳбари саммитни кириш сўзи билан очди.

ОҲИЧК қитъамизда тинчлик, хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш, ҳамкорликни мустаҳкамлаш, мамлакатлар ва халқлар фаровонлигини оширишга қаратилган халқаро форумдир.

Кенгашга бугунги кунда минтақа ҳудуди ва аҳолисининг 90 фоизини қамраган 27 давлат аъзо. Саккиз мамлакат ва бешта нуфузли халқаро тузилма - Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти, Араб давлатлари лигаси, Халқаро миграция ташкилоти, Туркий тилли мамлакатлар Парламент ассамблеяси унинг кузатувчиларидир.

Ўтган йилларда ушбу тузилманинг Қозоғистон, Туркия ва Хитой раислигида тўртта саммити бӯлиб ӯтган. Бу галги учрашув “Хавфсиз ва янада равнақ топган минтақа сари ягона ёндашув» мавзусида ўтказилмоқда.
Мажлис кун тартибидан минтақада тинчлик, хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш бўйича ўзаро келишилган ёндашувларни ишлаб чиқиш, терроризм ва экстремизмга, наркотик моддаларнинг ноқонуний айланмасига қарши курашиш, аъзо давлатлар ўртасида савдо-иқтисодий ва гуманитар соҳаларда, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича ҳамкорликни кенгайтиришга доир долзарб масалалар ўрин олган.



Мавзуга оид
18:08 / 17.12.2025
Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Японияга боради
21:09 / 04.12.2025
Биринчи «Марказий Осиё – Япония» саммити Токиода ўтказилади
18:48 / 27.11.2025
Япония Марказий Осиё билан биринчи саммитни ўтказишга тайёрланмоқда
16:44 / 16.11.2025